Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Маймун қоровул сифатида иш бошлади

A A A
Маймун қоровул сифатида иш бошлади

Ранчу исмли маймун Ҳиндистоннинг Нью-Дели штатидаги Россия фан ва маданият уйига қоровул сифатида ишга таклиф этилди. У мазкур марказни макакалардан ҳимоя қилади.

Макакалар жуда тажовузкор маймунлар саналишади. Уларга фақат икки хил маймун бас кела олади. Шулардан бири лангурлар – улар катта ва кучли бўлади. Макакалар уларнинг ҳидини яхши билади ва уни кўрган заҳоти бу масканга яқинлашишмайди.

Лангур эрталаб соат тўққиздан кеч соат бешгача ишлайди. У ҳар куни ишга келиб, ўз хўжайини Равининг велосипеди багажнигида ўтиради.

Ранчу – тажрибали қоровул. Бирор бир ўзбошимча макакани кўриб қолган заҳоти уни қувишга тушади. Бироқ бу ҳолат камдан-кам содир бўлади, чунки макакаларнинг ўзи лангурлардан жуда қўрқишади ва у турган ерга яқинлашишмайди.

Киритилди: 09:33 14.05.2018. Ўқилди: 2404 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар