Бокс афсонаси Майк Тайсон кеча блогер-боксчи Жейк Полга қарши ўтказилган саккиз раундлик жангда очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйганди.
58 ёшли Темир Майк ўзини мағлуб ҳисобламаслигини айтиб, бу фикрини изоҳлаб берди.
"Ҳар қандай ҳолатда ҳам мен ўзимни ютқазди деб ҳисобламайман. Кечаги оқшомдан миннатдорман. Рингда сўнгги жангимни шу тарзда ўтказганимдан ҳеч қандай афсусланиш ҳолати бўлмади. Аслида июнь ойида ўлишимга бир баҳс қолганди. Саккиз маротаба қонимни алмаштиришга тўғри келди. Камига 25 фунт вазн йўқотдим. Касалхонада ҳаёт учун курашдим. Натижада тузалиб, кўпчилик кутган жангда рингга чиқдим. Dallas Cowboy стадионини мухлислар билан тўлишига ва бунинг натижасида рекорд қайд этилишига сабабчи бўлдим. Саккиз раунд давомида ўзимдан икки баробар ёш боксчига қарши муносиб жанг ўтказдим. Ҳаммага раҳмат", - деди Тайсон.