Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Махфий хизмат Трампни мажлисдан олиб кетди. Нега?

Махфий хизмат Трампни мажлисдан олиб кетди. Нега?

AҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уй яқинидаги отишма сабабли матбуот анжуманини тарк этди, деб хабар беради CNBC.

Телеканалнинг хабар беришича, Трамп журналистларга маъруза қилаётганида Махфий хизмат ходимларидан бири яқинлашган ва қулоғига ниманидир пичирлаган. Шундан сўнг Трамп сўзсиз залдан чиқиб кетган ва унинг матбуот анжуманида бўлган маъмурияти ходимлари унга эргашганлар.

Бир неча дақиқадан сўнг, Aмерика раҳбари қайтиб келди ва журналистларга Оқ уй ёнида отишма бўлганлигини, шунинг учун уни эҳтиёткорлик билан залдан олиб чиқиб кетишганини  айтди. У шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гумондорга қарата ўт очганини ва уни ярадор қилганини қўшимча қилди. Трамп бошқа қурбонлар йўқлигини таъкидлади.

Киритилди: 10:44 11.08.2020. Ўқилди: 4495 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!