Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Мавритания қирғоқларида 89 нафар муҳожирнинг жасади топилди

Мавритания қирғоқларида 89 нафар муҳожирнинг жасади топилди

Мавритания қирғоқ қўриқлаш хизмати Мавритания жануби-ғарбидаги Ндиаго шаҳри яқинида 89 нафар ноқонуний муҳожирнинг жасадини топди, дея хабар беради Xinhua агентлиги.

Муҳожирлар Атлантика океани соҳилидаги Ндиагодан тўрт километр узоқликда қолиб кетган балиқчи қайиғида топилган.

Хабарда Мавритания қирғоқ қўриқлаш хизмати ходимлари тўққиз киши, жумладан беш ёшли қизчани қутқариб қолгани маълум қилинган.

Омон қолганларнинг айтишича, қайиқ олти кун олдин Сенегал-Гамбия чегарасидан чиқиб, Европага йўл олган. Унинг бортида 170 нафар муҳожир бўлган.

Киритилди: 13:48 05.07.2024. Ўқилди: 831 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!