Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Matiz билан Запорож қариндошми?

A A A
Matiz билан Запорож қариндошми?

GM-Uzbekistan 1 июнь куни Матиз ва Каптива моделлари ишлаб чиқарилгани тўхтатилганини эълон қилди. Ушбу ихчам, тежамкор ва "истараси иссиқ" автомбилнинг мухлислари нафақат Ўзбекистон балким Россияда ҳам жуда кўп. "Спутник" нашри Матиз пайдо бўлиши ҳақидаги қизиқ маълумотни ҳавола этди.

Совет даврининг 60 йилларида Запрожец “ЗАЗ-965” русумли автомобил бўларди. Халқ орасида уни “Горбатый”, яъни “Букри” деб аташарди.

Айтиш жоизки, ушбу лақаб автомобилни ёмонлиги учун эмас, фақат ташқи кўриниши учунгина берилган эди. Автомобил ўз даврига мос эди, кўпчиллик ундан меҳр билан фойдаланар,  миллионлаб кишилар у ҳақида орзу қиларди.

Хуллас, ўша Запорожец 965 автомобилини совет конструкторлари,  Fiatнинг F600 ёки Сейченто (яъни – олти юзинчи) моделидан кўчириб олишган эди. Урушдан кейинги камбағал Европада ушбу кичик автомобил ўта оммавий эди. мана ўзингиз томоша қилинг ва бешта фарқини топинг.

Запрожецнинг фақат иккита эшиги бўлар ва улар олд томонидан очилар эди. Салон ҳам оддий: олдинди икки ўриндиқ, орқада кичик диван.

Ушбу кичик ва камчиқим автомобил, бир оиланинг эҳтиёжини қондирар эди. Миллионлаб  совет оилалари учун ЗАЗ-965 биринчи шахсий автомбил бўлди. Жигули пайдо бўлгунига қадар ушбу автомобил барчанинг орзусига айланди.

Орадан 30 йил ўтиб, 1990 йиллар бошида, Италиянинг  етакчи автомобил дизайнерларидан бири — Жоржетто Жужаро, бир вақтлар машҳур бўлган Fiat Сейченто хотирасига  атаб, янги автомобил дизайни яратади ва уни Lucciola (яъни Ёнарқурт)деб атайди.

Афсуски (балким яхшиям), Fiat маркетологларига ушбу автомобил дизайни маъқул келмайди ва улар ундан воз кечишади. Жужаро бўлса, тайёр бўлган автомобил дизайнини Жанубий  Кореянинг Daewoo корпорациясига сотади.

Автомобилга Матиз М100 деб ном қўйишади. Дастлаб 1997 йилда у  Жанубий Кореяда ишлаб  чиқарила бошлайди. Ундан сўнг Польша, Руминия ва Ҳиндистонда  ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Ўзбекистонда Матиз автомобилини ишлаб чиқариш 2000 йилдан бошланган.

Россиялик харидарларга ҳам Матиз жуда хуш келди. У 10 йил давомида — энг кўп сотилган кичик литражли автомобил унвонини эгаллаб турди. Унинг ишлаб чиқарилиши тўхтатилгани ҳақидаги хабар – кўп сонли мухлисларни хафа  қилди, десак адашмаймиз.

Хайр, Матиз–Сейченто! Балким 30 йилдан сўнг яна кўришармиз…

 

Киритилди: 04:15 06.06.2018. Ўқилди: 1808 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар