2023-йил 19-феврал куни ўтказилган математика ва биология фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинди.
👨🏻💻 Тест натижалари my.dtm.uz сайтида эълон қилинган бўлиб, талабгорлар “Milliy sertifikat” бўлими орқали ўз натижалари билан танишишлари мумкин.
📋 Тест натижаларига кўра энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган талабгорларга электрон шаклдаги сертификат тақдим этилади.
✅ Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларга киришда мутахассислик фани бўйича қуйидагича балл берилади:
🔹 60 фоиздан 86 фоизгача — максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорсионал) балл;
🔹 86 фоиз ва ундан юқори — максимал балл.
❇️ Шунингдек, миллий сертификатга эга абитуриентга тегишли мажбурий фан бўйича энг юқори балл берилади.