Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Маск Трампнинг бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳасини танқид қилди

Маск Трампнинг бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳасини танқид қилди

"Кечирасизлар, лекин мен бошқа чидай олмайман. Ушбу улкан ва ғазабни келтирувчи харажатлар ҳақидаги қонун лойиҳаси жирканчликдир. Бу мазкур ҳужжат учун овоз берганларнинг барчаси учун шармандалик, сиз тўғри қилмаганингизни яхши биласиз", — деб ёзди америкалик ишбилармон Х ижтимоий тармоғида.

Яқинда Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбарлиги лавозимини тарк этган Маскнинг сўзларига кўра, ушбу қонун лойиҳаси шундоқ ҳам улкан бўлган бюджет тақчиллигини 2,5 трлн долларгача оширади ва АҚШ фуқаролари учун оғир юк бўлади.

Президент томонидан қўллаб-қувватланаётган қонун лойиҳасида чегара хавфсизлиги ва армия учун харажатларни ошириш, Трамп 2017 йилда имзолаган солиқ имтиёзларини узайтириш ва давлат қарзи чегарасини 4 трлн долларгача кўтариш кўзда тутилган.

Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт президент Доналд Трамп Илон Маскнинг позициясидан хабардор эканини, бироқ бу унинг қонун лойиҳасига бўлган муносабатига таъсир қилмаслигини таъкидлади.

Киритилди: 12:58 04.06.2025. Ўқилди: 477 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!