Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Маск, Кеннеди ва Уайлс: Трамп атрофидагилар кимлар ва у ўз маъмуриятига кимларни тайинлаши мумкин

Маск, Кеннеди ва Уайлс: Трамп атрофидагилар кимлар ва у ўз маъмуриятига кимларни тайинлаши мумкин

АҚШда президентлик сайловида ғалаба қозонган республикачи Доналд Трамп 20 январдаги инаугурациядан сўнг вазифасига киришади. Ҳозирги кунда асосий масалалардан бири – унинг Оқ уйга қандай жамоа билан қайтиши. Баъзи маълумотларга кўра, унинг аввалги жамоасидан фақат бир неча ҳамфикрлари қолган.

Сюзи Уайлс – Трамп жамоасининг келажаги аллақачон аниқ бўлган ягона аъзоси. Трампнинг сайловдаги ишончли ғалабаси айнан Уайлснинг сайловолди кампанияси раҳбари сифатидаги фаолияти натижасидир. Трамп чоршанба кунги ғалаба нутқида унинг ролини алоҳида таъкидлаб ўтди. Уайлс Доналд Трампнинг янги маъмурияти раҳбари бўлади.

Роберт Кеннеди – сайлов даврининг сўнгги икки ойида у Трампнинг “Американи яна соғлом қилайлик” номли сайловолди ташаббусига раҳбарлик қилди. Яқинда Трамп, Роберт Кеннеди Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) ва Озиқ-овқат ва дори воситалари хавфсизлиги бошқармаси (FDA) каби жамоат соғлиқни сақлаш идоралари ишида муҳим роль ўйнаши ҳақида эълон қилди.

Илон Маск – айрим маълумотларга кўра, Трамп ва Маск Ҳукумат самарадорлиги департаментини ташкил этиш ғоясини муҳокама қилмоқда. Департаментнинг мақсади буджет харажатларини қисқартириш, ҳукумат фаолиятини ислоҳ қилиш ва Маскнинг таъбири билан айтганда, "бўғувчи федерал бюрократия"га қарши курашишдан иборатдир. Ушбу департаментга Илон Маск раҳбарлик қилиши кутилмоқда.

Киритилди: 09:57 09.11.2024. Ўқилди: 1135 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!