Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Маск: "Беш йил ичида сунъий интеллект бутун инсоният ақл-заковатидан ошиб кетади"

Маск: "Беш йил ичида сунъий интеллект бутун инсоният ақл-заковатидан ошиб кетади"

Беш йил ичида сунъий интеллект бутун инсониятнинг ақл-заковатидан ошиб кетиши мумкин.

Дунёнинг энг бой одами Илон Маск бу ҳақда Economist нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Унинг сўзларига кўра, сунъий интеллект уни ҳам ташвишга солади, ҳам ҳайратга солади, лекин у оптимистик бўлишни афзал кўради.

Унинг фикрича, тахминан 2036 йилга келиб роботлар ва сунъий интеллект тизимлари жисмоний ва интеллектуал меҳнатнинг кўп қисмини бажара олади. Бундай шароитда иш одамлар учун зарурат эмас, балки ихтиёрий танловга айланади.

У шунингдек, бундай технологик ривожланиш "мисли кўрилмаган мўл-кўлчилик"га олиб келишини ва пул аста-секин аввалги аҳамиятини йўқотишини таъкидлади.

Миллиардернинг фикрича, ҳукуматлар фуқароларга молиявий имтиёзлар бера олади, чунки машиналар томонидан товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш деярли чексиз бўлиб қолади ва дефляция хавфи инфляция хавфидан устун келади.

Киритилди: 10:10 24.07.2026. Ўқилди: 351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!