Бугун 29 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Машҳур мураббий терма жамоа машғулоти вақтида юрак хуружига учради

Машҳур мураббий терма жамоа машғулоти вақтида юрак хуружига учради

Руминия терма жамоаси бош мураббийи Мирча Луческу миллий жамоа машғулоти пайтида ҳушидан кетди. GSP нашрининг Руминия футбол федерациясидаги манбаларига таяниб хабар беришича, 80 ёшли мутахассисда юрак хуружи юз берган. Унга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган.

Руминия терма жамоаси матбуот хизматининг маълумотига кўра, ҳозирда Луческунинг ҳолати барқарорлашган, у шифохонада ва кўрикдан ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, руминлар ЖЧ-2026 саралашининг ўтиш ўйинида Туркия терма жамоасига имкониятни бой бериб (0:1), турнир йўлланмасидан маҳрум бўлишган эди.

31 март куни Луческу шогирдлари Словакия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади.

Киритилди: Бугун 16:42. Ўқилди: 340 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!