Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Машҳур блогер 100 та уй қуриб, муҳтожларга совға қилди

Машҳур блогер 100 та уй қуриб, муҳтожларга совға қилди

Ўзининг хайрия акциялари билан танилган машҳур блогер MrBeast янги ташаббусга қўл урди. У муҳтож оилаларга 100 та уй қуриб берди.

MrBeast номи остида ижод қилувчи Жимми Доналдсон бундан олдин ҳам кўплаб савобли ишларга бошчилик қилган. У минглаб одамларнинг кўриш қобилиятини тиклаш ва катарактани олиб ташлаш операциялари учун пул берган.

Лекин шунга қарамай, MrBeast яхшилик йўлида қилаётган ушбу саъй-ҳаракатлари учун ижтимоий тармоқда танқидларга ҳам учраб туради.

"Биз одамларга ёрдам берганимизда баъзи инсонларнинг жаҳли чиқади. Улар бу ишларни аслида мен эмас, ҳукумат вакиллари қилиши кераклигини уқтирмоқчи бўлишади. Ҳа, уларнинг фикри тўғри, лекин мен жамиятдаги Ижтимоий тенгсизликка шунчаки қараб туролмайман", дейди блогер.

Шунингдек, Доналдсон интернет орқали топган барча даромадларини муҳтож инсонларга сарфлашини ва ўлимидан олдин ҳам бор нарсасини уларга беришини ваъда қилган.

Киритилди: 13:44 07.07.2024. Ўқилди: 6020 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!