“Реал” аъзоси Марсело “Ювентус” клубининг инстаграмдаги саҳифасига қўшилди. У энди Турин клуби янгиликларини кузатиб боради.

Маълумот учун, яқинда унинг собиқ жамоадоши Криштиану Роналду “Ювентус” аъзосига айланди. Шунингдек, Марселонинг ҳам Туринга йўл олиши мумкинлиги борасида тахминлар бор.