"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Марсело ўзи ўйнаган энг қийин рақиблар ҳақидаги саволга жавоб берди.
Марсело бунга шундай муносабат билдирди: "Уҳ, бу йигитлар чиндан ҳам менга муаммо туғдиришган".
Бразилиялик биринчи бўлиб Лионель Мессини тилга олди ва уни табассум билан "жуда қийин рақиб" деб таърифлади.
Кейин эса "Севилья"нинг собиқ футболчиси Хесус Навасни эслади.
"У ҳам менга муаммо туғдирар эди," - деди Марсело.
Шундан сўнг, собиқ ҳимоячи "Реал Сосьедад"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Хаби Приетони тилга олди.
"Одамларга у жуда оддий кўринарди, лекин аслида унга қарши ўйнаш жуда қийин эди. У бунчалик тез югуради ёки бирор нарса қилади деб ўйламагандим... Аммо у жуда кучли эди," - дея тушунтирди Марсело.
Рўйхат сўнгида бразилиялик футболчи "Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Педрони ҳам қўшиб қўйди.