Франциянинг Марсель шаҳрида содир бўлган отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши жабрланди. Бу ҳақда Le Parisien ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, 30 август куни ярим тундан кўп ўтмай, икки ғилдиракли транспорт воситасида бўлган йўловчи бар террасасидаги одамларга қарата ўқ узган ва воқеа жойидан қочиб кетган.
Ҳалок бўлган шахс 20 ёшда бўлган.
18 ёшдан 23 ёшгача бўлган уч нафар жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Уларнинг икки нафари оғир аҳволда экани айтилмоқда.
Яна бир жабрланувчи, тахминларга кўра вояга етмаган шахс, ҳодиса жойини тарк этган.
Ҳужумчини қидириш ишлари давом этмоқда.