Бугун 29 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Марс сайёрасида муз блоклари қаердан пайдо бўлди?

A A A
Марс сайёрасида муз блоклари қаердан пайдо бўлди?

NASA Марс сайёрасининг янги суратини эълон қилди. Унда сайёранинг шимолий қутбли қатламлари кўриниб турибди. Расмдаги кўплаб унчалик катта бўлмаган нуқталар коинотшуносларнинг башини анча вақт қотирди. Кейин маълум бўлишича, улар муз блоклари экан. Қизиғи шундаки, улар вақт ўтган сайин кўпаймоқда.

Сурат  Mars Reconnaissance Orbiter (MRO) сайёралараро станцияси ёрдамида олинган. Ушбу станция  Марс орбитасига  2005 йилда жўнатилган эди. У кўплаб илмий жиҳозлар, аппаратларни олиб бормоқда. Ушбу техникалар ёрдамида Марснинг рельефи, минераллар ва муз  қатламини таҳлил қилади. Олимлар ушбу таҳлиллар натижасида метеорология ҳақида қимматли маълумотлар оладилар, сайёра юзаси ўрганилиб, қўнадиган жой танлаб олинади.

Manba: terabayt.uz

Киритилди: 16:57 11.07.2018. Ўқилди: 1398 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!