Марокашда якшанба куни кучли ёмғир сабаб бўлган сув тошқинлари оқибатида 41 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда душанба куни маҳаллий ҳокимият вакиллари маълум қилди, деб хабар беради Синьхуа агентлиги.
Атлантика океани соҳилидаги Сафи провинциясида ҳалок бўлганлар сони 37 нафарга етди, яна 14 киши турли жароҳатлар билан шифохоналарда даволанмоқда.
Жанубдаги Тингир провинциясида тўрт киши ҳалок бўлди. Маҳаллий Hibapress нашри маълумотига кўра, улар минган автомашинани кучли оқимдаги сув олиб кетган.
Хабарда айтилишича, Сафи шаҳрида сув тошқини тахминан бир соат давом этган кучли ёмғир ва момақалдироқдан кейин содир бўлган. Шаҳарда ўнлаб уйлар ва дўконлар сув остида қолган, кўплаб автомобиллар ағдарилиб, оқаётган сув томонидан олиб кетилган. Йўллар ҳам бузилиб, катта тирбандлик юзага келган.
Марокаш расмийлари яқин кунларда ёмғирлар кучайиши мумкинлигидан огоҳлантирди.