АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Украинадаги можаронинг авж олиш ва кенгайиш хавфи ҳақида огоҳлантирди.
РИА Новости хабар беришича, у бу ҳақда Ҳиндистонда журналистлар билан суҳбат чоғида айтган.
«Бу каби урушлар чўзилиб, давом этар экан, уларнинг хавфи шундаки, улар доимо авж олиш ва янги босқичга кўтарилиш хавфини келтириб чиқаради», — деди дипломат.
Шу билан бирга, у ҳозирда Украина билан ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаётганини таъкидлади.