АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Самарқанднинг машҳур Регистон майдонида бўлди.
Журналистлар билан мулоқот чоғида у Самарқанд кўп асрлар давомида халқаро савдо алоқаларининг муҳим маркази бўлиб келганини таъкидлади. Бугун эса ушбу тарихий заминда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун янги имкониятлар очилмоқда.
АҚШ Давлат котибининг Ўзбекистонга илк ташрифини айнан Самарқанддан бошлагани ҳам ўзига хос рамзий маънога эга. Бу тарихий шаҳарнинг нафақат бой маданий меросимиз, балки халқаро ҳамкорлик ва мулоқот маркази сифатидаги аҳамиятини ҳам намоён этади.