Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Марказий Осиёнинг бешта давлатида қўшимча йўллар қурилади

Марказий Осиёнинг бешта давлатида қўшимча йўллар қурилади

Апрель ойида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиёнинг бешта давлатининг биринчи саммити бўлиб ўтади. Марказий Осиё давлатлари Европа давлатлари билан эркин мулоқот қилишни истайди. Аммо музокаралар учун давлатларни тўғридан-тўғри боғлайдиган йўл йўқ. Бутун йўл Россия ҳудудидан ўтади. Уруш ҳолатида эса ушбу йўллар билан қатнаш янада мураккаблашди. Вазият бундан кейин қандай ривожланади? Бу ҳақда Каzinform агентлиги бош муҳаррири Нағашибек Алдан фикр билдирди.

Бош муҳаррирга кўра, Россия Украинага бостириб кирганига икки йил бўлди ва уруш давом этмоқда. Шу икки йил давомида Марказий Осиё давлатлари ва Европа давлатлари ўртасидаги юк ва йўловчи ташиш алоқаларини қандай қилиб самаралироқ қилиш масаласи кўриб чиқилди. Яқинда Брюссельда Европа Иттифоқи давлатлари ва Марказий Осиё давлатларининг форуми бўлиб ўтди. Форум янги ташаббус билан чиқди ва уни амалга ошириш йўлини бошлади. Ташаббус – қадимги Ипак йўли бўйлаб Транскаспий транспорт йўлагини яратиш. Бу йўл Россия ҳудудига бормайди, унинг ташқарисидан ўтади. Бундай транспорт коридори ҳақида гапириш осон, лекин амалга ошириш осон эмас. Унга катта пул керак. Лекин ишнинг молиявий муаммоси ҳал этилаётгани қувонтиради.

Маршрут Хитойнинг шарқидан бошланиб, Польшага етиб бориши керак. Бу лойиҳа икки йирик минтақанинг иқтисодий ва сиёсий яқинлашуви, халқларнинг бир-бири билан ўзаро муносабати учун шароит яратади, деган умид катта.

Марказий Осиёнинг бешта давлатида темир йўл ва автомобиль йўллари қайта тикланади ва модернизация қилинади, транспорт қатнови кўпаяди, портларнинг ўтказиш қобилияти ортади, чегарадан ўтиш пунктлари замонавий технологияларга асосланади, мультимедиа логистика марказлари ва қўшимча йўл кесишмалари барпо этилади. Европа тикланиш ва тараққиёт банки экспертлари ҳисоб-китоб қилишди. Транскаспий транспорт коридорини қуриш учун 18,5 миллиард евро керак. Икки кунлик форум давомида Еврокомиссия аллақачон халқаро ҳамжамиятлардан транспорт коридорини қуриш учун 10 миллиард евролик мажбуриятларни олди. Ушбу маблағлар бир неча ой ичида иш бошлашга тайёр.

“Форум қарорига кўра, Транскаспий транспорт алоқаларини йўлга қўядиган “Минтақавий фаровонлик дастури” биринчи навбатда Марказий Осиё мамлакатларида ишлайди. У Халқаро савдо маркази томонидан амалга оширилади. Ушбу марказ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилотининг агентлиги ҳисобланади. Бундан ташқари, Марказий Осиёнинг бешта давлати транспорт вазирликларига Транскаспий транспорт йўлагининг бориши ва режа бўйича ишларнинг ривожланишини назорат қилиш учун битта катта маслаҳатчи-резидент бириктирилади. 2025 йилда Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган минтақавий транспорт дастури тасдиқланади. Ушбу дастур Марказий Осиё мамлакатларида мавжуд ва келажакдаги транспорт лойиҳаларига техник ёрдам кўрсатади. Дастур доирасида Европа комиссияси ва Европа инвестиция банки Марказий Осиё мамлакатлари инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида 1,5 миллиард евро ажратди”, – дейди Нағашибек Алдан.

Унга кўра, форумда Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон транспорт вазирлари, Туркманистон транспорт вазири ўринбосари иштирок этди. Қозоғистон Транспорт вазири Марат Қарабаев жорий йилнинг сентябрида Астана шаҳрида сармоявий форум ўтказишни таклиф қилди. Марказий Осиё давлатларининг барча транспорт вазирлари хурсанд бўлиб, миннатдорчилик билан гапиришди. Унинг сўзларига кўра, халқ Транскаспий транспорт йўлагидан умидлари катта. Форумда Қозоғистон ва Ўзбекистон вазирлари ўз нутқларини инглиз тилида, қолганлари эса рус тилида сўзлади. Қирғизистон вазирининг айтишича, Марказий Осиё давлатлари икки гигант ўртасида қолиб кетган ва ҳали ўз ривожланиш моментини топа олгани йўқ. Ўзбекистон вазири эса бу стратегик ташаббусдан Марказий Осиё давлатларининг ҳеч бири четда қолмаслигига ишонади.

Форумда бошқа давлатлар вакиллари ҳам кузатувчи сифатида қатнашди. Танаффус вақтида журналистларга берган интервьюсида Туркия вакили ушбу форумда Туркия байроғи ҳам кўтарилиши кераклигини, Транскаспий транспорт йўлагини Туркиясиз амалга ошириш мумкин эмаслигини, Европа комиссияси Анқарани лойиҳага киритиши кераклигини айтди. Йўлакнинг бир йўналиши Туркия ҳудудидан, иккинчи йўналиши Кавказ ва Қора денгиз ҳудудидан ўтади. Шу боис форумга Озарбайжон, Арманистон ва Грузиядан ҳам делегатлар ташриф буюрди.

Апрель ойида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиёнинг бешта давлатининг биринчи саммитини ўтказишга келишиб олинди. Саммитда Транскаспий транспорт йўлагини тезлаштириш ва кўплаб ташкилий масалалар, эҳтимол, ҳал этилади. Апрель саммити Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

Албатта, Транскаспий транспорт йўлагининг ишга туширилиши Марказий Осиё давлатлари учун катта муваффақият бўлар эди. Аҳоли қатнови ортади, юк ташиш ва юк ҳаракати жонланади. Асосийси, йўл очиқ бўлади.

Киритилди: 09:50 12.02.2024. Ўқилди: 1185 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!