Тожикистонда жойлашган Федченко музлиги охирги ўн йилликларда тикланмасдан эримоқда. Бу ҳолат Амударё ҳавзасидаги сув муаммоларини янада кескинлаштириши мумкин.
1990–2005 йиллар орасида музлик 50 метрга қисқарган. Ҳозирги пайтда унинг 40 фоизга яқини йўқолган. Қирғизистондаги музликларнинг ҳам 30% дан ортиғи эриган.
Тоҳир Мажитовнинг таъкидлашича, сувдан самарали фойдаланиш ва уни адолатли тақсимлаш учун Орол денгизи қўмитаси каби минтақавий халқаро ташкилот тузиш зарур.
Федченко музлиги Помир тоғларида жойлашган бўлиб, у дунёда қутб ҳудудларидан ташқаридаги энг узун музлик ҳисобланади.