Марказий банкнинг "Давлат белгиси" давлат унитар корхонаси эсдалик тангалар ва сувенир тўпламларининг дизайнлари бўйича танлов эълон қилди. Танловда тасвирий санъат, дизайн, графика, иллюстрация, реклама ва бошқа турдош соҳага оид билим ва тажрибага эга бўлган жисмоний шахслар иштирок этишлари мумкинлиги таъкидланди.
Дизайн концепцияси ва тематикаси қуйидагилардан иборат:
Танлов 2 босқичда ўтказилади. Биринчи босқич шартлари қуйидагича:
Тайёрланган дизайнлар муаллифининг исми, фамилияси, манзили, телефон рақами ва электрон почта манзилини кўрсатган ҳолда 2024 йил 31 июль куни соат 23:00 га қадар designmint@davlatbelgisi.uz электрон манзили, Телеграм орқали +998942101218 рақамига ёки “Давлат белгиси” ДУКга (100114, Тошкент шаҳри, Жаваҳарлал Неру кўчаси, 3-уй) юборишлари лозим.
Иккинчи босқич
Биринчи босқичда танлаб олинган 30 та лойиҳа муаллифлари “Давлат белгиси” ДУК мутахассислари билан биргаликда дизайнларга якуний ишлов бериб, электрон файллар EPS, AI, PDF, CDR таҳрир қилинадиган рақамли вектор форматларидан бирида шакллантирилади. Ишчи гуруҳ танлаб олинган 30 та дизайн лойиҳаларини Марказий банкнинг Комиссияси муҳокамасига киритади. Комиссия тақдим этилган дизайн лойиҳаларини 5 иш куни мобайнида ўрганиб чиқади ва 15 та ғолибни танлаб олади. Бунда ғолиблар учун пул мукофотлари қуйидагича миқдорларда тақдим этилади:
Бундан ташқари, 4-15 ўринлар учун ҳар бирига 3 млн сўмдан мукофот пуллари ғолиблар эълон қилинган кундан 7 иш куни мобайнида муаллифнинг банк пластик картасига тўлаб берилади. Танловда ғолиб бўлган 15 та лойиҳалар бўйича муаллифлик ҳуқуқи мукофот пули тўланган вақтдан бошлаб “Давлат белгиси” ДУК тасарруфига ўтган ҳисобланади. Танловда ғолиб бўлган 15 та лойиҳалар ичидан мавзуга доир йўналиш бўйича зарб қилиниб, муомалага чиқарилган эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари муаллифига қўшимча бир маротабалик 10 миллион сўм миқдорида гонорар тўлаб берилади. Танлов ҳақида қўшимча маълумот олиш учун (55) 503-33-72 ёки (71) 209-03-32 телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин.