Бугун 5 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Маош 2,7 минг доллар: Ўзбекистонликлар Германияга ишга таклиф қилинмоқда

A A A
Маош 2,7 минг доллар: Ўзбекистонликлар Германияга ишга таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонликлар турли йўналишларда Германияга ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, агентлик ва Германиядаги ҳамкор ташкилот томонидан қуйидаги талабларга мос келувчи фуқаролар ишга таклиф қилинади:

Талаблар:

  • ўрта бўғин тиббиёт ҳамшираси дипломига эга;
  • немис тилини камида B1 даражада билиш;
  • камида 1 йиллик меҳнат стажи;
  • 18-45 ёш.

Афзалликлари:

  • иш ҳақи 2300-2700 евро (брутто);
  • ҳафтада 5 иш куни;
  • яшаш жойи топишга кўмак;
  • тиббий суғурта;
  • бажарилган иш ҳажмига қараб турли бонуслар.

Рўйхатдан ўтиш

Тиббиёт соҳасига қизиқувчи ёшлар учун Ausbildung:

  • тиббиёт ва кексаларни парваришлаш соҳасига қизиқиш;
  • 11 йиллик таълимни якунлаган бўлиш;
  • немис тилини B2 даражада билиш;
  • 3 йиллик касбий таълимни якунлаб, белгиланган клиникада ишлаш мажбуриятини олиш;
  • ёш чегараси 16-35 ёш.

Афзалликлари:

  • стипендия 1100-1400 евро (брутто);
  • ҳафтада 6 кун ўқиш ва амалиёт;
  • яшаш жойи топишга кўмак;
  • тиббий суғурта;
  • касбий таълимдан кейин кафолатланган иш жойи.

Рўйхатдан ўтиш

Киритилди: 09:32 23.07.2024. Ўқилди: 1289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!