Бугун 28 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

"Манчестер Сити" раҳбарияти Гвардиоланинг Винисиус бўйича сўровини рад этди

"Манчестер Сити" раҳбарияти Гвардиоланинг Винисиус бўйича сўровини рад этди

"Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин эди.

Журналист Саша Тавольерининг ёзишича, бразилияликнинг агенти ўз мижозининг хизматларини "Манчестер Сити"га таклиф қилган. Шунингдек, у "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан ҳам музокара ўтказди. Испаниялик мутахассисга Винисиусни сотиб олиш ғояси ёқди, аммо "Манчестер Сити" раҳбарияти эътиборни бошқа футболчиларга қаратишга қарор қилди.

Винисиус Жуниор "Реал" сафида 2018 йилдан буён тўп тепиб келмоқда. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган. Жорий мавсумда форвард 31 та ўйинда майдонга тушиб, еттита гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23:57 27.01.2026. Ўқилди: 238 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!