Агар мавсум якунида Хосеп Гвардиола истеъфога чиқадиган бўлса, «Манчестер Сити» бошқа барча номзодлардан кўра Венсан Компанини афзал кўради. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.
Аввалроқ Гвардиола мавсум тугагач, жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. Испаниялик мутахассис клубни 2016 йилдан бери бошқариб келмоқда.
39 ёшли бельгиялик Венсан Компани 2024 йилдан буён «Бавария» бош мураббийи сифатида фаолият юритмоқда. Мутахассис мюнхенликлар билан Германия чемпионати ва Суперкубогида зафар қучган.