Бугун 15 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола инглизлар жамоасини тарк этишни режалаштирмоқда

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола инглизлар жамоасини тарк этишни режалаштирмоқда

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола инглизлар жамоасини тарк этишни режалаштирмоқда.

Football Insider хабарига кўра, Гвардиола амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етганидан кейин “Манчестер Сити”ни тарк этади. Қайд этилишича, Гвардиола “Манчестер Сити”ни тарк этгач, мураббийлик фаолиятида танаффус қилишни режалаштирмоқда.

Гвардиола қўл остида “Манчестер Сити” ўз тарихида илк бор УЕФА Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди. Ўтган мавсумда инглиз жамоаси требл билан мавсумни якунлашга муваффақ бўлди. Испаниялик “шаҳарликлар” бошқарувида беш марта Англия чемпионлигини қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

Гвардиола фаолияти давомида “Барселона” ва “Бавария” клубини ҳам бошқарган. Умуман олганда, испаниялик мутахассис барча клублар билан 37 та соврин, жумладан, уч бора УЕФА Чемпионлар Лигасини қўлга киритган.

Киритилди: 10:25 29.03.2024. Ўқилди: 907 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!