Бугун 27 март, 2026 йил, жума

O'ZB

"Манчестер Сити" "Барселона" ҳимоячисини нишонга олди

"Манчестер Сити" "Барселона" ҳимоячисини нишонга олди

"Манчестер Сити" ҳам "Манчестер Юнайтед" ва "Астон Вилла" кураш олиб бораётган "Барселона" футболчиси Алекс Бальде учун курашга қўшилди.

Mundo Deportivo хабарига кўра, юқорида номлари кўрсатилган клублар ҳали расмий равишда таклиф жўнатмаган. Ўз навбатида футболчининг ўзи ҳам "Барселона"дан кетмасликни ва асосий таркиб учун курашишни истамоқда.

Олдинроқ Бальдега "Манчестер Юнайтед" томонидан қизиқишлар бўлаётгани айтилганди. Ҳозирча "кўк-анорранглилар" ҳам қанот ҳимоячисини сотиб юбориш вариантини кўриб чиқмаяпти.

Ушбу мавсумда испаниялик футболчи барча турнирларда 34 ўйинда қатнашиб, 3та самарали ҳаракат амалга оширди. Унинг клуби билан келишуви 2028 йил ёзига қадар давом этади ва айнан ушбу ҳолат футболчининг жамоадан кутилганидан эртароқ кетишига сабаб бўлиши мумкин.

Киритилди: Бугун 10:03. Ўқилди: 258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!