Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

«Манчестер Сити» «Арсенал»га яқинлашди: Чемпионлик тақдири 19 апрелдаги ўзаро баҳсда ҳал бўладими?

«Манчестер Сити» «Арсенал»га яқинлашди: Чемпионлик тақдири 19 апрелдаги ўзаро баҳсда ҳал бўладими?

Англия Премьер-лигасининг 32-тури якунларига кўра, «Манчестер Сити» «Арсенал» билан орадаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди.

Пеп Гвардиола шогирдлари кеча «Челси»ни тор-мор этди (3:0), «тўпчилар» эса аввалроқ «Борнмут»га имкониятни бой беришганди (1:2).

Лондонликлар ҳамон 70 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилишмоқда. «Шаҳарликлар» ҳисобида 64 очко мавжуд ва уларда захира ўйини бор.

55 очко тўплаган «Манчестер Юнайтед» учинчи ўринни эгаллаб турибди. «Қизил иблислар» душанба куни «Лидс»га қарши майдонга тушишади. «Астон Вилла» ҳам 55 очко билан 4-ўринда бормоқда. «Ливерпуль» 52 очко билан 5-поғонани, «Челси» эса 48 очко билан 6-қаторни эгаллаб турибди.

Келаси турда, 19 апрель куни «Манчестер Сити» ўз майдонида «Арсенал»ни қабул қилади.

Киритилди: 09:54 13.04.2026. Ўқилди: 647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!