"ПСЖ" билан шартномаси якунланаётган ҳужумчи Лионель Месси фаолиятини МЛСда давом эттиради.
“Месси “Интер Майамини” танлади. Бошқа учрашувлар йўқ. Бу унинг янги манзили”, деб ёзди TNT Sport журналисти Эрнан Кастильо Twitter'да.
"ПСЖ" яқинда Мессининг 2022/23 йилги мавсум якунида кетишини эълон қилди. 35 ёшли аргентиналик футболчи 30 июн куни эркин агентга айланади.
Аргентиналик футболчи 2021 йилнинг июнидан бери “ПСЖ” сафида тўп суради ва барча мусобақаларда 74 та ўйинда 32 та гол ва 35 та голли узатмани амалга оширди. Парижликлар билан биргаликда у икки марта Франция чемпионлигини қўлга киритган ва бир марта мамлакат Суперкубоги ғолибига айланган.