Бугун 28 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

"Ман Сити" юлдузи жамоани тарк этишга қарор қилди

"Ман Сити" юлдузи жамоани тарк этишга қарор қилди

«Манчестер Сити»нинг юлдуз футболчиларидан бири шу ёзда клубни тарк этишга тайёр. Football Insider нашри ўз манбаларига таяниб хабар беришича, ҳужумкор ярим ҳимоячи Фил Фоден навбатдаги трансфер ойнасида бошқа давлатга кўчиб ўтиш ниятида.

Қайд этилишича, Фоден «Манчестер Сити»да етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норози. Агар яқин вақт ичида футболчи ва клуб ўртасида шартномани узайтириш бўйича келишувга эришилмаса, трансфер амалга ошиши мумкин.

25 ёшли Фил Фоден Transfermarkt портали томонидан 80 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2026/2027 йилги мавсум якунигача амал қилади.

Киритилди: Бугун 09:35. Ўқилди: 418 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!