«Манчестер Сити» Пол Погбага қизиқмоқда.
The Independent хабарига кўра, «шаҳарликлар» «Ювентус»ни эркин агент сифатида тарк этган 31 ёшли яримҳимоячи билан боғланиб, эҳтимолий трансфер масаласини муҳокама қилган.
Аммо франциялик футболчи «Манчестер Юнайтед»да ўйнаганини инобатга олиб, шаҳарнинг бошқа клубига ўтишга иккиланмоқда.
Шу билан бирга, Погба юқори савияда ўйнашни давом эттиришни исташи ва у Ла Лига, А Серия ёки Бундеслигада ўйнамоқчилиги таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, яримҳимоячи антидопинг қоидаларини бузгани учун 4 йиллик дисквалификацияга учраганди, кейинчалик муддат 18 ойга қисқартирилди ва у 2025 йил март ойида тугайди.