Халқаро олимлар жамоаси Сибир мамонтининг тўқималарини таҳлил қилишди ва улар аллергия сабаб қирилиб кетгани ҳақидаги фаразни айтишди. Уларнинг фикрича, аллергия иқлимнинг исиши туфайли юзага келган. Гулчанглар мамонтларга ёмон таъсир қилган.
Исроил, Италия ва Россия олимлари Сибирнинг абадий музлигидан топилган мамонтлар қолдиқларини ўрганишган. Тўқима таҳлиллари, тўқималарда тирик организмларни вируслар, бактериялар ва аллергенлардан ҳимоя қилувчи иммуноглобулин оқсиллари мавжуд. Иммуноглобулинларни ўсимлик гулчангларига аллергиc реакциянинг кузатилиши билан боғлашган.
Олимларнинг фикрича, иқлим исиши туфайли ўсимликлар учувчи органик бирикмаларнинг янги турларини ишлаб чиқара бошлаган. Бу эса ўз навбатида ўша пайтда Ерда яшаган фаунада ҳид сезиш билан боғлиқ жиддий муаммоларни келтириб чиқарган.
Ҳид ҳисси ҳайвонларнинг сув ва озиқ-овқат излаш жараёнида муҳим роль ўйнайди. Лекин ўсимлик гулчанглари, олимларнинг фикрига кўра, сурункали аллергик реакцияларни келтириб чиқариши мумкин. Бу эса пировардида ҳайвонларнинг ҳаётийлигига салбий таъсир кўрсатган.