Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Малилик “ўргимчак одам” Францияда қаҳрамонга айланди (видео)

A A A
Малилик “ўргимчак одам” Францияда қаҳрамонга айланди (видео)

Париждаги уйлардан бирининг балконида осилиб қолган болани қутқарган малилик иммигрант Францияда бир зумда қаҳрамонга айланди, дея хабар бермоқда ВВС.

Мамаду Гассама ҳеч қандай хавфсизлик чоралари бўлмагани ҳолда чаққонлик билан балконларга тирманган ҳолда тўртинчи қаватга кўтарилди ва тўрт яшар болани қутқарди. Бу пайт ён балкондаги бошқа бир киши болани бир қўлидан ушлаб турган эди. Аниқланишича, боланинг ота-онаси воқеа асносида уйда бўлмаган.   

Президент Эммануэль Макрон 22 ёшли Гассамани Елисей саройига таклиф қилиб, барча французлар номидан миннатдорчилик изҳор қилиш ниятини билдирди.

Болани қутқариш тасвирланган видеолавҳа шанба куни кечқурун Фейсбукда эълон қилинди ва қисқа вақт ичида етти миллиондан ортиқ кўрилди. 

Мамаду Гассама бир неча ой аввал янги ҳаёт илинжида Малидан Францияга келгани маълум бўлди.

 

Киритилди: 04:06 28.05.2018. Ўқилди: 1669 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда