Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Малайзиянинг собиқ бош вазири мусулмонларни бирлашишга чақирди

Малайзиянинг собиқ бош вазири мусулмонларни бирлашишга чақирди

Малайзиянинг собиқ бош вазири Маҳатҳир Муҳаммад мусулмон давлатларини тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун умумий асосда бирлашишга чақирди.

Хусусан, агар мусулмонлар бир мушт бўлганида Ғазодаги фаластинликлар қирғинга уçрамаган бўларди, деди. У эркин дунёни Ғазодаги фаластинликларнинг геноцидига барҳам бериш учун ҳаракат қилишга, бирлашишга чақирди, ҳамда Америка ва Ғарбнинг исроилни қўллаб-қувватлаши ўзларининг тарихлари давомида илгари сурган барча демократик ва инсон ҳуқуқлари қадриятларига зид эканини таъкидлади.

Шунингдек, у суннийлар ва шиалар ўртасидаги мазҳаблараро тафовутни авж олдиришда давом этишдан ҳеч қандай фойда йўқлигини таъкидлаб, одамларни тараққиётнинг асосий масалалари атрофида бирлаштириш, шунингдек, инсониятга хизмат қилиш учун адолатли ва самарали рақобат зарурлигини таъкидлади.

Унга кўра, «Кўпгина ислом давлатлари ўз давлатларини бошқаришда кучли эмас, шу сабабдан кўп зўравонликлар ва ҳатто фуқаролар урушлари содир бўлмоқда. Уларнинг пуллари жуда кўп, лекин бу пуллар ривожланишга сарфланмайди, унинг катта қисми доллар облигацияларини сотиб олишга кетади, бу эса АҚШга кредит беришга ўхшайди».

Киритилди: 06:23 16.07.2024. Ўқилди: 1215 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!