Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Мактабларида қўл телефони тақиқланди

A A A
Мактабларида қўл телефони тақиқланди

Парламент умумтаълим мактаблари ва коллежлар ўқувчиларининг қўл телефонидан фойдаланишини тақиқловчи қонунни қабул қилди. Бу ҳақда «Хабар» нашри хабар бермоқда.

Жорий йил сентябрь ойидан, яъни янги ўқув йилидан бошлаб Франциядаги умумтаълим мактаблари ва коллежларда ўқувчилар қўл телефонларидан фойдалана олишмайди.

Дастлаб қонунда ўқитувчиларнинг ҳам қўл телефонидан фойдаланишини тақиқлаш таклифи киритилган, лекин бу таклиф қабул қилинмаган эди.

Франция таълим вазири Жан-Мишел Бланкувер 2017 йилнинг охирида ўқувчиларнинг фанларни пухта ўзлаштиришини таъминлаш ҳамда уларни дарс жараёнида виртуал оламдан асраш мақсадида қўл телефонларини тақиқлаш зарурлигини айтган эди.

Киритилди: 01:49 08.06.2018. Ўқилди: 2247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда