Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Мактабларда олтин ва кумуш медаллар кимларга берилади?

Мактабларда олтин ва кумуш медаллар кимларга берилади?

Олтин медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида барча фанлар бўйича якуний назоратлар, чораклик ва йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади. Бу ҳақда ХТВ манбаси маълумот берди.

Кумуш медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида барча фанлар бўйича йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.

Олтин ва кумуш медалларни белгиланган талаблар асосида берилишига мактаб директори жавобгар. 

Олтин ва кумуш медалларни берилиши юзасидан қўшимча саволлар юзасидан туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига мурожаат қилиш мумкин.

Киритилди: 18:10 01.07.2020. Ўқилди: 4866 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!