“9-декабр – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан ўтказилган мазкур тадбирда вазирликнинг Коррупцияга қарши кураш ва ҳуқуқий-назорат бошқармаси масъул ходимлари, вазирлик ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари, Мактабгача таълим агентлиги ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбир аввалида вазирлик масъуллари томонидан соҳада коррупцияга оид қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш ва бартараф этиш борасида вазирлик томонидан олиб борилган ишлар ҳақида ҳисобот берилди.
Таъкидланганидек, вазирликда фуқароларнинг коррупция ҳолатлари ҳақида хабар беришга мўлжалланган барча турдаги алоқа каналлари ҳамда “Вазирга мурожаат” портали фаолияти йўлга қўйилган.