Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига асосан, бугунги кунга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган Усмон Шарифходжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди.
Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида Усмон Шарифходжаевни кузатиш маросими бўлиб ўтди. Вазирлик жамоаси унинг келгуси касбий фаолиятида катта мувафаққиятлар тилади.
Шу ўринда Усмон Шарифходжаев ҳам ўтган вақт давомида барча ҳамкасблар билан ҳамжиҳат меҳнат қилганлигини таъкидлаб ўтди ҳамда бунинг учун вазирлик жамоасига ўз миннатдорлигини билдирди.