Бугун 4 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Мактабгача таълим сифати ва самарадорлиги янада оширилади

Мактабгача таълим сифати ва самарадорлиги янада оширилади

“Мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-152-сон, 30.09.2024 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, мактабгача таълимнинг давлат таълим дастури доирасида қуйидагилар амалга оширилади:

🔹кичик ва ўрта гуруҳлардаги болаларда когнитив, психомотор ва ижтимоий кўникмаларни ривожлантириш;

🔹катта ва мактабга тайёрлов гуруҳларидаги болаларда билим олиш, коммуникатив ва ижодий компетенцияларни шакллантиришга қаратилган ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиш.

2026/2027 ўқув йилидан:

🔸боғчалар томонидан Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида боланинг ривожланиш харитасини юритиш амалиёти жорий қилинади;

🔸мактабга тайёрлов гуруҳларини тамомлаган болаларга уларнинг ривожланиш харитаси асосида бир йиллик мактабга тайёрловдан ўтганлик ҳақида электрон сертификат бериш йўлга қўйилади.

2025 йил 1 августгача:

➖мактабгача таълимнинг давлат таълим дастури доирасида ишлаб чиқилган электрон ресурслар, аудиовизуал маҳсулотлар ва ўқув-методик материаллар Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида жойлаштирилади ҳамда улардан эркин ва бепул фойдаланиш имконияти яратилади;

➖Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида ота-оналар учун шахсий кабинет яратилади ва унда боланинг ривожланиш харитаси маълумотларининг жойлаштирилиши таъминланади.

Киритилди: Бугун 10:54. Ўқилди: 190 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!