Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Мактабда болалар ниқобига спирт билан ишлов бериш мумкинми?

Мактабда болалар ниқобига спирт билан ишлов бериш мумкинми?

Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

Тиббий ниқобларга спирт билан ишлов бермаслик керак, айниқса бир марталик ниқобларга. 

Чунки болаларда касаллик аломатларсиз кечаётган бўлса, ниқобларни ички қисмига бола оғиз бўшлиғидан ажралган вируслар ёпишади. 

Бола мактабда бир марталик ниқобларни спиртли эритма билан ишлов бераман деб қўллари билан ушлаганида қўлларига ва шу ниқоблар қўйилган сатҳларда вируслар қолиб кетади. Бу эса шу вақтнинг ўзида мактабдаги бошка бола организмига вирус тушишини келтириб чиқаради. 

Шунингдек, тиббий ниқобларни ички қисмини спирт билан намлаб нафас олганда бир қанча асоратларни, масалан, оғиз атрофидаги тери қаватида куйиш, бурин шиллиқ қаватини шикастланиши ва ҳид билиш қобилиятини пасайишини келтириб чиқариши мумкин.
 

Киритилди: 14:19 14.09.2020. Ўқилди: 1961 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!