Қўшма Штатлар полицияси 12 ёшдан 14 ёшгача бўлган тўртта мактаб ўқувчисини “like” учун жонли эфирда ўсмир қизни ўлдиргани сабаб ҳибсга олди.
Бу ҳақда “The Daily Dot” хабар бермоқда.
Таъкидланишича, воқеа Луизиана штатидаги “Walmart” савдо марказида содир бўлган. Ҳодиса “Facebook” ва “Инстаграм” ижтимоий тармоқларида трансляция қилинган.
Видеода судланувчилардан бири қурбоннинг юрагига пичоқ билан жароҳат етказганини кўриш мумкин.
Қиз олган жароҳатлари сабаб касалхонада вафот этган.