Бугун 23 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Мактаб ўқувчилари Интернет орқали синфдошини "сотишга" ҳаракат қилишди

Мактаб ўқувчилари Интернет орқали синфдошини "сотишга" ҳаракат қилишди

Бурятия республикасида мактаб ўқувчилари ҳазиллашиб синфдошини Интернет орқали сотмоқчи бўлишди.

Бу ҳақда республикадаги болалар ҳуқуқлари бўйича омбудсман Наталья Ганькина ўзининг “Facebook” ижтимоий тармоғида ёзди.

Унинг таъкидлашича, воқеа Кяхта вилоятида содир бўлган. Ўспиринлар онлайн платформалардан бирига шу маънодаги реклама жойлаштиришган.

Қўшимча қилинишича, бу ҳақда маҳаллий аҳолидан бирининг мурожаатидан сўнг маълум бўлган. Унинг Ички ишлар вазирлигига қилган мурожаатидан кейин милиция ходимлари ўқувчиларнинг кимлигини аниқлашган.

Аммо ушбу факт бўйича маъмурий иш қўзғатилмаган, чунки ўспиринлар жиноий жавобгарликка тортилиш ёшига етмаган. Омбудсманнинг аниқлик киритишича, сотиш тўғрисидаги эълон олиб ташланган.

Киритилди: 20:59 29.01.2021. Ўқилди: 3546 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!