🔰 Қарорга кўра, (https://t.me/huquqiyaxborot/18224) 2025/2026 ўқув йилидан тегишли таълим дастурлари бўйича амалий машғулот ва лаборатория ишларининг камида 25 фоизи хорижий профессор, халқаро сертификатга эга профессионал мутахассислар томонидан ўтказилади.
📝 2025 йил 1 сентябрдан тажриба-синов тариқасида “мактаб – техникум (лицей) – университет” тамойили асосида кадрларни тайёрлаш йўлга қўйилади.
✔️ Бунда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 250- ва 273-сонли умумтаълим мактаблари Университетга бириктирилади ва Университет:
🔸 ҳар ойда 1 маротаба 7–9-синф ўқувчиларини уларнинг қизиқишлари доирасида белгиланган соҳаларга оид мавзуларни Университет лабораторияларида дарсдан ташқари машғулот сифатида ўқитади;
🔸 ўқувчиларнинг Университет лабораторияларига хавфсиз бориб келишларини таъминлайди.