Россияда, Тайшет тумани Квиток қишлоғидаги етим болалар мактаб-интернатида ўсмирларни калтаклаш фактлари аниқланди. Иркуцк вилояти прокуратураси маълумотларига кўра, тўрт ходим ҳибсга олинган.
Бўлим ходимлари мактабда "ходимларнинг ўқувчиларга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этганлиги муносабати билан" текширув ўтказдилар. Таълим вазирлигида терговчилар мактаб-интернат ишига оид ҳужжатларни ҳам тинтув қилишди.
Жиноий иш қўзғатилди. Унинг айбланувчилари директорнинг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари, иккита тарбиячи ва ҳамшира эди. Улар ҳибсга олинган. Шунингдек, яна бир ўқитувчи вояга етган ўғли иштирокида 14 ёшли ўсмирни итоатсизлик учун калтаклаганлиги маълум бўлди. Бу факт бўйича ҳам жиноий иш очилган, деб аниқлик киритади РИA Новости.