Эммануэл Макрон ва Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида Франция президенти Эммануэл Макрон Покистонда ўтаётган тинчлик музокаралари орқали вазиятни юмшатиш муҳимлигини таъкидлади.
"Мен Эрон томонидан Ҳўрмуз бўғозида кемалар қатнови эркинлиги ва хавфсизлиги тезроқ тикланиши зарурлигини қайд этдим, Франция бу борада ёрдам беришга тайёр. Шунингдек, барча йўналишларда, жумладан Ливанда ҳам ўт очишни тўхтатиш режимига тўлиқ амал қилиш муҳимлигини таъкидладим", — деб ёзди Макрон Х тармоғидаги саҳифасида.