Франция президенти Эммануэль Макрон Молдованинг амалдаги раҳбари Майя Сандуни сайловдаги ғалабаси билан табриклади.
"Демократия аралашув ва манипуляция устидан ғалаба қозонди", деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.
Шу билан бирга, у Франция Молдовани "Европа йўлида" қўллаб-қувватлашда давом этишини қўшимча қилди.