Франция Президенти Эммануэль Макрон Россия Президенти Владимир Путин, АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинни Европанинг рақиблари деб атади.
Бу ҳақда France 24 телеканали эфирида хабар берилди.
Сиёсатчи тегишли баёнотларни Грецияга ташрифи давомида айтиб ўтди.
«Америка президенти, Россия етакчиси ва Хитой раиси европаликларга аёвсиз равишда қарши чиқишмоқда», — деб таъкидлади Франция раҳбари.
Макрон жаҳон майдонидаги ҳозирги қарама-қаршиликни паст баҳоламасликка чақирди. Унинг сўзларига кўра, Дональд Трамп, ҳатто ҳозирги вақтда доим ҳам ишончли ёки олдиндан айтиб бўладиган бўлмаса-да, барибир иттифоқчи бўлиб қолмоқда.