Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Макрон Лукашенкони ўз ихтиёри билан президентликдан кетишга чақирди

Макрон Лукашенкони ўз ихтиёри билан президентликдан кетишга чақирди

Франция президенти Эмманюэль Макрон Александр Лукашенко Белорусия президенти лавозимини ихтиёрий равишда тарк этиши керак, деб ҳисобламоқда.

Бу ҳақда “Le Journal du Dimanche” газетаси ёзмоқда.

“Бу авторитар ҳукуматнинг, демократия мантиғини қабул қила олмайдиган ва куч билан ушлаб туришга ҳаракат қиладиган ҳокимиятнинг инқирози. Лукашенконинг кетиши кераклиги аниқ”, - дея Макроннинг сўзларини келтирган газета.

Франция Президенти норозилик намойишларида қатнашаётган белорусияликларнинг, айниқса, аёлларнинг, жасоратига қойил қолишини таъкидлади.

Киритилди: 20:49 27.09.2020. Ўқилди: 2168 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!