Франция Ливан Қуролли Кучларига ёрдамини оширади.
Бу ҳақда Президент Эммануэль Макрон бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида эълон қилди.
"Франция Ливан Қуролли Кучлари билан ҳамкорликни кучайтиради ва уларга зирҳли транспортёрлар, шунингдек, операцион ва логистика ёрдамини кўрсатади", деб ёзган у.
Франция раҳбари Ливан раҳбарлари билан "чегаранинг иккала томонида Ҳизбуллоҳ ва Исроил томонидан олиб борилаётган ҳарбий операцияларни тўхтатиш режасини ишлаб чиқиш" бўйича музокаралар олиб борганини айтди.
"Ҳизбуллоҳ Исроилни ўққа тутишни дарҳол тўхтатиши керак. Исроил Ливан ҳудудидаги ҳар қандай қуруқликдаги аралашув ёки кенг кўламли операциядан воз кечиши керак", деб таъкидлади Макрон.
Унинг қўшимча қилишича, Ливан расмийлари Ҳизбуллоҳ эгаллаб турган позицияларни назоратга олишга ва бутун мамлакат бўйлаб хавфсизликни тўлиқ таъминлашга ваъда беришган.