Макроннинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда ҳарбий жиноятлар тизимли тус олган, фуқаролик инфратузилмаси вайрон қилинмоқда ва инсон ҳуқуқлари бузилмоқда.
Франция раҳбари Иордан дарёсининг босиб олинган Ғарбий соҳилидаги вазиятга ҳам тўхталиб, фаластинликларнинг қонуний ҳуқуқлари, жумладан, мавжуд бўлиш ҳуқуқи ҳурмат қилиниши кераклигини билдирди.
Макрон халқаро ҳуқуқ тамойилларини сақлаш зарурлигини таъкидлаб, жазосизликка асосланган янги халқаро тартибни қабул қилиб бўлмаслигини айтди. У Франция БМТ Халқаро судини қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилди.
Шунингдек, Макрон Франция Сурия суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тиклашга қаратилган саъй-ҳаракатларни давом эттиришини билдирди.
Нутқида Франция президенти Украина, Ғазо, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва Ғарбнинг Глобал Жануб мамлакатлари билан муносабатлари каби масалаларга ҳам эътибор қаратди.