Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Макарон Италия ва АҚШ муносабатига совуқчилик туширди

Макарон Италия ва АҚШ муносабатига совуқчилик туширди

Италия АҚШ ҳукумати томонидан макарон маҳсулотлари импортига жорий қилинган қўшимча антидемпинг тарифидан жуда хавотирда.

Бу ҳақда Италия ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Вазирликнинг таъкидлашича, АҚШнинг янги тарифлари АҚШда итальян макаронлари нархини деярли икки баравар оширади. Шунинг учун Рим Вашингтонга босим ўтказиш учун Еврокомиссия билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Ўз навбатида, АҚШ Савдо вазирлиги қўшимча антидемпинг тарифи жорий этилишини икки йирик итальян ишлаб чиқарувчиси ўз маҳсулотларини АҚШ бозорида сунъий арзон нархларда сотаётгани аниқланган терговга асосланиб тушунтирди. Янги тариф итальян макарон маҳсулотлари нархини 91,74 фоизга оширади.

Киритилди: 10:00 06.10.2025. Ўқилди: 1571 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!